Мухаррир

Мухаррир

СЎНГГИ МАНЗИЛЛАР КИТОБИ
 БИРИНЧИ ҚИСМ


Не-не баҳодирларни ер тишлатган, қанчадан-қанча кисроларни яксон этган, ўлимни мутлоқ унутган қайсарларнинг орзу-умидларини йўққа чиқарган зот — Оллоҳга ҳамд бўлсин. Дарҳақиқат, «дунёга устунман» деган сонсиз баҳодирларга, кисрою қайсарларга ваъда ҳақ бўлди. Оллоҳ уларни тубсиз чоҳга қулатди. Бас, улар қасрлардан қабрларга, нур балққан бешиклардан қопқоронғу гўрларга кўчдилар, аёллар ва болаларни эркалаш лаззатидан маҳрум бўлиб, ҳашарот ва очофат қуртларга ем бўлдилар.

Роббим! Сен билан учрашишга ҳеч нарса тайёрламаган ҳолимда умрим тугаб қолишидан қўрқаман.

Аллоҳим! Муроду мақсадим Сени рози қиладиган амаларни қилиш бўлсин, қалбимни Сени норози қиладиган ишлардан буриб қўйгин!

 

«اِلَهِي أَنْتَ مَقْصُودِي وَرِضَاكَ مَطْلُوبِي»

 Илоҳим! Ўзингсан мақсадим, ризоингдир матлабим.

Тавба сабоғи

 Ҳар бир ишда ўзининг борлиги ва бирлигини намоён этиб қалбларга нурли йўл солган Зот — Оллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин. Яратган эгамнинг дийдорига фақат салим қалб билан етиш мумкинлигини башорат этган ва бу йўлда инсониятга намуна бўлган ҳабиб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга, унинг аҳли байтлари ва асҳобига салавоту саломлар бўлсин.

Қалбингга Аллоҳнинг муҳаббатини чизиб ол, шунда унинг изи аъзоларингда намоён бўлади.

Бомдод намозидан кейин Йаасин сурасини қироат қилиш ҳам кундалик вирдлар ичида бор.
Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Йаасиндир. Мен унинг умматимдан ҳар бир инсоннинг қалбида бўлишини истардим», деганлар.

Таҳажжуд намози

Таҳажжуд намозини ўқиш учун тунда уйғона олмайдиган бўлсанг, ухлашдан олдин икки ракъат намоз ўқиб олишдан сени нима тўсмоқда?!

Орифлардан бири: «Дунёда шундай бир жаннат борки, ким унга кирмаса, охират жаннатига ҳам кирмайди», деди. «У нима экан?» дейишди. Шунда у: «Аллоҳнинг муҳаббати ва Унинг зикри», деб жавоб берди.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин. Оламларга раҳмат этиб юборилган зот Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммадга саловоту саломлар бўлсин. Шунингдек у зотнинг аҳллари ва барча саҳобаларига саловату саломлар бўлсин.  

Бахту саодат  маънавий нарса бўлиб, уни кўз билан кўриб бўлмайди. Қанчалик билан қиёслаб бўлмайди. Хазиналарга сиғмайди. Олтинга ёки фунтга, рублга ёки  долларга сотилмайди.

Доктор Ю. Қаразовий

Бўҳтон

Маънавий жиноятлар ҳақида сўз кетар экан, уларнинг моддий, яъни, жисмонан ҳис этиладиган жиноятдан ҳам ёмонроқ эканлигини таъкидламоғимиз лозим бўлади. Моддий нарсаларга кўникиб, ҳамма нарсани фақат моддага-ҳис этилувчи нарсага боғлаб қўйган инсонлар ўйлаб чиқарган қонунлар бўйича иш кўрилганда катта адолатсизликлар вужудга келади. Бир киши иккинчи кишини бир шапалоқ урса ёки кийимини йиртса, жиноятчи ҳисобланиб, қамалиши турган гап.

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.