Мухаррир

Мухаррир

Фарзанди ёки яқинларидан бири вафот этган киши шуни англамоғи лозим: ажал кимнидир олдин, кимнидир кейин, албатта қувиб етади. Тасаввур қилинг, ота ва бола сафарда эдилар. Шаҳарга, яъни муқим манзил бўлмиш асл Ватанга бола отасидан олдинроқ етиб келди. Сал вақтдан кейин ўзи ҳам Ватанга қайтишини билган ота фарзандининг манзилга эртароқ борганидан у қадар афсус чекмайди.

Билинг! Жаноза ориф киши учун ибрат, ғафлат аҳли учун танбеҳ ва эслатмадир. Тобут ғофил кишининг қалбини юмшатмайди. Негаки, ғофил банда бу тобутда ўзи эмас, бошқалар ётади, деб ўйлайди. Бир куни одамлар унинг ҳам тобутини кўтаришларини хаёлига келтирмайди. Хаёлига келтирса ҳам, яқин орада бу иш воқеъ бўлмаслигига қаттиқ ишонади.

Муовия ибн Абу Суфён вафоти арафасида деди: «Мени суяб ўтирғизинг». Айтгани бажарилди. Кейин Оллоҳ таолога тасбиҳ айта бошлади, Оллоҳни зикр этди, кўзларига ёш келди ва: «Эй Муовия! Қариб, аҳволинг пасайганидан сўнг Раббингни эслаяпсанми? Гуллаб-яшнаган, тўлиб- тошган йигитлик пайтингда қаерда эдинг?!» – дея ҳўнграб юборди.

Асбағ ал-Ҳанзолий деди: «...Энди тонг ёришаётган пайт эди. Ибн Таййоҳ Оллоҳ рози бўлсин, Алининг ҳузурига кириб, уни намозга чорлади. Али каррамаллоҳу важҳаҳу ҳорғин ҳолатда ётардилар. Иккинчи марта чорлаганида ҳам ҳолат ўзгармади. Учинчи марта азон айтилганида, ўрнидан қўзғалдилар ва ушбу байтни айтиб юра бошладилар:

Абдуллоҳ ибн Салом дейди: «Биродарим Усмон билан саломлашгани ҳузурига бордим. Унинг ҳовлиси қуршовда эди. Уйига кирдим.
– Хуш келибсан, эй биродарим, – дея Усмон мени қарши олди. – Бугун кечаси Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим.

Амр ибн Маймун дейди: «Умар розийаллоҳу анҳуга жароҳат етказилган пайтда мен билан амирул мўминин орасида Абдуллоҳ ибн Аббосгина бор эди.

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Устоз маслаҳатингизга жуда ҳам муҳтожман, саволим нима қилсам ичимдаги шайтондан қутуламан? Чунки энг катта душманим (иблис) менга намоз ўқиганда, кўчада, умуман ҳар ерда мени гуноҳ қилишга ундайди. Ассалому алайкум.

Жавоб:

Истиғфорни доимий равишда айтиб юринг.

 

http://savollar.islom.uz/savol/32134

Савол:

Ўзимдаги бундайин руҳий заифлик ҳусусида. Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки сизнинг ва бошқа улуғ алломаларимизнинг динимизга доир китобларини ўқиб бормоқдаман. Айниқса сиз таълиф қилган «Руҳий тарбия» китобини икки бора ўқиб чиқдим. Лекин минг афсуслар бўлсинки ўз илмимга амал қилиб руҳий тарбия илмидаги тавсияларга амал қилиш қийин бўлмоқда. Дангасалигим туфайли баъзида намозларни ҳам қазо қилиб қўймоқдаман, Аллоҳни зикр қилишда ҳам эринчоқликка йўл қўйяпман. Албатта бу ҳолатимдан ўзимни қўярга жой тополмаяпман. “Руҳий тарбия” китобингизни Имом Ғаззолийнинг «Мукошафат ул қулуб» каби китобларини қайта-қайта ўқисам ҳам фойда бўлмаяпти. Ҳазрат сиздан илтимос менга тўғри йўл кўрсатсангиз. Баъзи ҳолатларда шу юришимдан жуда қаттиқ қўрқиб кетаман. Сизнинг насиҳатингизга жуда муҳтожман, мендаги бундайин тушунарсиз ҳолдан қандай қилиб қутилса бўлади?

Жавоб:

Доимо Аллоҳ таолони зикр қилиб, таҳорат билан юринг.

 

http://savollar.islom.uz/savol/34172

Савол:

Ассаламу алайкум! Савол-жавоблар архивидан Ҳазратимизнинг пир ҳақида берилган саволга «пир устоз дегани» деган жавобларини ўқидим. Шайхимиздан кўп нарсани ўргандик, ўзларидан сўрадик, китоблари орқали билдик, зикрларни тартибга туширдик ва ҳоказо. Биз Ҳазратни “пиримиз” десак бўладими?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом! “Пир” сўзи устозимиз айтганларидек “Устоз”, “Муршид” ва “Тарбиячи” маъноларини билдиради. Лекин ҳозирги кунимизга келиб бу сўз, фақат бошига мушкул тушганида мадад сўрайдиган сиймога айланиб қолган. Шунинг учун “Пир” сўзини ишлатмасдан “Устозимиз” дейиш билан кифояланган афзал. Валлоҳу аълам.

Луқмон Ҳаким ўғлига деди:

«Ўғлим! Истиғфорни кўпайтир. Аллоҳнинг шундай бир файзу раҳматлари борки, уларга истиғфор айтадиганларгина эриша оладилар».

Page 27 of 38

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.