Мухаррир

Мухаррир

Солиҳ амалга шошилиш ва уни кечиктириш офатидан сақланмоқ баёни

Бир кишининг ўзга юртда иккита биродари бўлиб, улардан бири эртага, иккинчиси эса бир ой ёки бир йилдан сўнг келишини кутилаётган эди. Айтингчи, қайси бир меҳмон учун тайёргарлик аввалроқ бошланади? Албатта, яқин кунларда ташрифи кутилаётган меҳмоннинг келишига кўпроқ ҳозирлик кўрилади. Нимагадир тайёргарлик кўриш шу нарсанинг яқинда юзага чиқишидан даракдир.

Ҳаётингнинг ҳар бир кунини охирги кунингдек яша! Зеро, қайси бир кун албатта охирги бўлади.

Аллоҳ таолонинг маърифати ва ваъдасининг тасдиғи ҳосил бўлса ҳамда умрнинг қисқалиги англаб етилса, ўша қисқа умрда қисқаликка йўл қўймаслик вожиб бўлади. Нафс бир нарсани қайта-қайта такрорлайверса, уни малол олиб қолади. Шунинг учун уни турли ишларга солиб туриш керак.

Манманлик

Бизда манманлик деб аталадиган салбий сифат арабларда «Ужуб» дейилади. Бунда киши ўзида бор нарсадан ўзи ажабланади ва мақтанади. Манманлик уламолар истилоҳида қуйидагича таърифланади: «Ужуб - манманлик неъматни ўзининг фазлидан эканлигига ишониш ва неъмат берувчи Зотни унитишдир».


Билинг! Шундай инсонлар борки, мангу яшашни орзу қилишади:
«...уларнинг айримлари минг йил умр кўришни истайдилар...» (Бақара, 96-оят).

Ахлоқни юксалтиришдаги биринчи қадам – комиллик фақат Аллоҳга хослигини эсда тутган ҳолда, бировларнинг айбларидан кўз юмишни ўрганишдир.

Инсон шикоятдан кўра истиғфорни кўпроқ айтса эди, шикоят қилишдан аввал роҳатни топган бўлар эди.

Билинг, орзу-ҳавасларга берилишнинг иккита сабаби бор: жаҳолат ва дунёга муҳаббат.
«Ҳуббуд дунё», яъни «дунёга муҳаббат» дегани нима?
Инсон дунёни, дунё истакларини, дунёни қўлга киритиш воситаларини дўст тутади. Бу туйғудан ажралиш, бу айрилиққа сабаб бўлувчи ўлим ҳақида фикрлаш қалбга оғир. Негаки, ниманидир ёмон кўриш, ўша нарсани ўзидан узоқлаштиришга мажбур қилади.

Бандаларининг имкон-иқтидорини, феъл-атворини турлича яратган ва улар учун Ўзига етишишнинг сон саноқсиз йўлларини тайёрлаб қўйган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Инсониятга Роббини танитган ва Унга қандай етишишни амалда кўрсатиб берган Муҳаммад Мустафога салоту саломлар бўлсин!

Қасамхўрлик

Қасам ичиш турли миллатлар ва халқларда қадимдан қўлланиб келинган одатдир. Ҳар бир миллат, ҳар бир халқ бу борада ўзига хос услуб ишлатган. Кўпчилик иложи борича энг муқаддас нарсалар билан қасам ичишни йўлга қўйишга ҳаракат қилганлар...

Page 30 of 38

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.