Тазкия ҳикматлари

Ғам-ташвишлар

Ғам-ташвишларимни кўп истиғфор айтиш билан енгаман.

Қуёш қиздирган

Қуёш қиздирган, жазирама иссиқ кунда қайта тирилиш кунини эсла ва Аллоҳдан Аршининг соясини, шифти остидаги мақомни сўра! Аллоҳим! Кундузлари соим, кечалари қоим бўлишда, кўзни тийиш, тилни сақлашда бизга Ўзинг ёрдамчи бўл!
Бир ҳаким зотдан: «Нима учун сизга ёмонлик қилган кишидан ўч олмайсиз?» деб сўрашди. Донишманд табассум билан деди: «Ит мени тишласа, мен ҳам уни тишлашим керакми?»
Олдингга узр сўраб келган кишини хорлама! Узр сўрагандаги хорлиги унга кифоя қилади.

Қироат қилиб, кўтарилавер

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қуръон соҳибига: «Қироат қилиб, кўтарилавер. Дунёда қандай тартил қилган бўлсанг, шундай тартил қил. Сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг маконида бўлади», дейилади». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган

Бир ҳакимдан

Бир ҳакимдан: «Нима учун сизга ёмонлик қилишса ҳам, яхшилик қилаверасиз?» деб сўрашди. У шундай деди: «Яхшилигим билан унинг ҳаётини афзал, ўзимнинг кунимни гўзал, тамойилларимни кучли, руҳимни тоза, нафсимни мусаффо қиламан», деб жавоб берди.

Энг бахтли одам

Энг бахтли одам Воҳидул Аҳад сифатли Зотдан – Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан ҳеч нарсани кутмайдиган кишидир.
Ота-онага истиғфор айтишнинг фазилати: Киши жаннатдаги даражаси кўтарилганини кўриб, «Булар менга қаердан келди?» дейди. Шунда унга: «Фарзандингнинг сенга айтган истиғфори сабабли даражанг кўтарилди», дейилади.
Эй ҳолатларни ўзгартирувчи Аллоҳим! Ҳолатимни яхши ҳолга ўзгартир!

Тил офатлари

Тил офатлари: Ғийбат; Чақимчилик; Ёлғон; Сўкиш; Лаънат айтиш. Аллоҳ таоло: «Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига вайл бўлсин», деган.

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.