Мухаррир

Мухаррир

 Кейин Маҳшар майдонида тўпланган етти фалак ва етти ер мавжудоти: фаришталар, жинлар, инсонлар, шайтон, ваҳший ҳайвонлару йиртқич қушлардан иборат халойиқни тасаввур қилинг. Уларнинг устига ёғилаётган  қуёш  нурининг  ҳарорати борган сари зиёдалашяпти...

Қайта тирилиб, қабрдан чиққанларидан сўнг одамлар яланг оёқ, яланг бош, онадан энди туғилгандек, хатна қилинмаган ҳолда Маҳшар майдони сари ҳайдаладилар. Маҳшар оппоқ, кафтдек текис ер бўлиб, унинг на қийшайган, на эграйган ери бор. Унда инсон панасига беркиниб оладиган на бир дўнглик, на кўздан яширин жарликлар бор. Бу кенг майдоннинг тупроғи барча ерида бир хил, зарраси заррасидан фарқланмайди.

Уч нарсани доим қилиб юрсанг, бахтли бўласан:

– Неъмат келса, Аллоҳга ҳам айт.

– Ризқинг кечикса, истиғфор айт.

– Қийинчилик етса «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айт («Аллоҳдан ўзгада на қувват, на қудрат бор»).

«Сабр ва намоз билан ёрдам истанглар!»  (Бақара сураси, 45-оят).

Йиғи-сиғи билан, нолиш билан, дод-фарёд билан, куй-қўшиқ билан ёки одамзотдан эмас.

Қазои қадарга бўлган иймон «Қадарингни кутиб ухлайвер», демайди! Балки «Ўрнингдан туриб, қадарингни кашф қил», дейди.

Касаллик фақат жисмда эмас, хулқда ҳам бўлади. Бадхулқ одамни кўрсанг, ҳаққига шифо сўраб дуо қил. Унга шу дардни бериб, сени омон қолдирган Аллоҳга ҳамд айт.

Кетган нарса қайтиб келмайди. Аммо фақат дуогина умид билан кетиб, туҳфа билан қайтиб келади. «Роббим!» десанг бас…

Ҳаётингда маҳкам тутадиган энг ажойиб ҳикмат – Сен ҳақингда айтиладиган гапларга аҳамият бермаслигингдир.

Кимлигингни ўзинг биласан. Аллоҳ сенинг ҳолатинг ва ниятингни ўзингдан ҳам яхшироқ билади.

Қилаётган ишларингни оқлаб, қадру-қимматингни тушириб юрма!

Ҳаётдаги муваффақиятсизликнинг сири – барчани рози қилишга уринишдир.

Бир одамнинг хулқини билмоқчи бўлсанг, ўзидан юқоридагиларга эмас, ўзидан пастдагиларга муомаласини кўргин!

Бир адибдан сўрашди: «Ҳикматларнинг энг гўзали қайси?»

У деди: «Етмиш йилдан бери китоб ўқиб, мана бу сўзлардан гўзалроғини топмадим:

«Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади.

Гуноҳнинг лаззати кетади, жазоси қолади».

Хўш, сен ўзинг учун қайси бирини танладинг?

Page 25 of 38

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.