Мухаррир

Мухаррир

Агар Аллоҳнинг «сатр», яъни беркитувчи ридоси бўлмаганида, баданимиз айблар билан илма-тешик, бўйинларимиз эса қаттиқ хижолатдан синиқ бўлар эди.

«Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл», яъни «Бизга Аллоҳ кифоя. У Зот нақадар яхши вакил!» дейишни унутма, чунки бу сўз ёнғинни ўчиради. Унинг шарофати билан ғарқ бўлаётганлар қутулиб қолади! Унинг шарофати билан адашганлар йўлини топади!

Унда мустаҳкам аҳд бор!

Қаноат кўзойнакдир. Уни тақиб олсанг, ҳаётни чиройли кўрасан!

Ер устида фақат тавозе билан юр, чунки ер остида қанчадан-қанча қавмлар борки, улар сендан баландроқ.

Сен ризқингнинг қаердалигини билмасанг ҳам, ризқинг сенинг қаердалигингни билади!

Мўминнинг қалбида илоҳий муҳаббат ҳамда илоҳий қўрқувнинг муҳимлиги

 1-қисм

 

Бу мақола Шайх ҳазрат Ҳофиз Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий Мужаддидийнинг (қ.с.) 2015 йилда Кўня шаҳрида ўқиган бир маърузасининг таржимасидир. Ушбу ваъз Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг қабрларига яқин бўлган жойда сўзланди ва турк тилига Мавлоно Мурод Шафақ таржима қилди.    

Қимматли туйғудир ишқ

Эшитинг, эй ёронлар, қимматли туйғудир Ишқ,
Нолойиққа берилмас ҳурматли туйғудир Ишқ.

Ҳам жафодур, ҳам сафо, Ҳамзани отди Қофга,
Ишқ биландур Мустафо – давлатли туйғудир Ишқ.

Тоққа тушса, кул айлар, кўнгилларга йўл айлар,
Султонларни қул айлар – журъатли туйғудир Ишқ!

Кимгаки Ишқ урди ўқ – ғусса ила қайғу йўқ,
Фарёд ила оҳи кўп – ҳижронли туйғудир Ишқ!

Денгизларни қайнатур, мавжга солиб, ўйнатур,
Қояларни сўйлатур – қувватли туйғудир Ишқ!

Ақлларни шоширур, дарёларга туширур,
Неча жигар пиширур – ки ўтли туйғудир Ишқ!

Мискин Юнус найласин, дардин кимга сўйласин?
Борсин, дўстлар тўпласин – лаззатли туйғудир Ишқ!

Юнус ЭМРО

Гулбаҳор Абдуллоҳ таржимаси

Намозхон сажда қилган пайтида уни ўраб турган раҳматнинг қай даражада эканини билса эди, бошини асло кўтармас эди!

Аллоҳим, ҳузурингда сажда қилган ҳолимда жонимни ол!

Аллоҳим, мендан батамом рози ҳолингда жонимни ол!

Темирнинг занги бўлганидек, қалбнинг ҳам занги бор. Уни истиғфор ялтиратиб, жило беради!

 

Аллоҳга қасамки

Одамлар мурод-мақсадларига мувофиқ ҳаёт кечириб, ҳалок бўлдилар!

Аллоҳга қасамки, Аллоҳнинг иродасига мувофиқ яшаганларида, нажот топиб, ютуққа эришардилар!

Page 8 of 38

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.