Мухаррир

Мухаррир

Бир аёл мушукка озор бергани учун дўзахга тушди. Ҳайвонга озор берган кишининг жазоси шундай экан, инсонга озор берган кишининг аҳволи қандай бўларкин?

Ўчирғич

Қалбга озор етказган сўзларни ўчирғич билан ўчириш мумкин. Лекин уларнинг қалбга етказган жароҳатини ўчирғич ўчира олмайди.

 

Баҳо

Уйларга уларнинг дарвозасига қараб баҳо берманг. Бу дарвозалар ортида олтин руҳиятли инсонлар бор!

Ким «Субҳаналлоҳил ъазийм ва биҳамдиҳи» деса, унинг учун жаннатда бир туп хурмо дарахти экилади.

Уйқудан олдин калимаи шаҳодат айтишни унутманг. Ахир қачон абадий уйқуга кетишингизни билмайсиз!

Ўқимайдиганлар

Ўқимайдиганлар ўқишни билмайдиганлардан афзал бўлмайди.

Ростгўйлик

Ростгўйлик худди тасбеҳнинг ипига ўхшайди. У узилса, кишининг барча фазилатлари сочилиб кетади.

Овозлар баландлашса, шовқин-суронга айланиб кетади. Лекин Қуръон тиловат қилувчиларнинг овози қанча баландлашса ҳам, фақат хушуъни – Аллоҳдан қўрқишни зиёда қилади.

Аллоҳим, бизни Қуръон аҳлидан қилгин!

Дарду ҳасратларимга саждадан бошқа даво топмадим.

Роббим!

Роббим! Дунёда ҳеч нарсанинг бардавомлигини кўрмаяпман! Унинг ҳолати тўғриланганини ҳам кўрмаяпман!

Аллоҳим! Дунёда мени илм билан гапирадиган, ҳилм билан жим турадиганлардан қилгин!

Page 4 of 38

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.